Жаннат боғлари:
Иймон ва унинг ҳаловати
Оллоҳ Таоло айтади:
يا أيها الذين آمنوا آمنوا بالله ورسوله والكتاب الذي نزل على رسوله والكتاب الذي أنزل من قبل ومن يكفر بالله وملائكته وكتبه ورسله واليوم الآخر فقد ضل ضلالاً بعيداً ,631-
- «Эй мўминлар, Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига ва Ўз пайғамбарига нозил қилган Китобга (Қуръонга) ҳамда У Зот илгари нозил қилган (барча) китобларга иймонингиз комил бўлсин! Кимки Оллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига кофир бўлса, демак, у жуда қаттиқ адашибди».              [4:136]
ومن يتوكل على الله فهو حسبه إن الله بالغ أمره قد جعل الله لكل شيئ قدراً ,3-
- «Ким Оллоҳга таваккал қилса, бас, (Оллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишига етгувчидир. Дарҳақиқат, Оллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир».               [65:3]
إنا كل شيئ خلقناه بقدر ,94-
- «Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик».              [54:49]
ليس البر أن تولوا وجوهكم قبل المشرق والمغرب ولكن البر من آمن بالله واليوم الآخر والملائكة والكتاب والنبيين وآتى المال على حبه ذوي القربى واليتامى والمساكين وابن السبيل والسائلين وفي الرقاب وأقام الصلاة وآتى الزكاة والموفون بعهدهم إذا عاهدوا والصابرين في البأساء والضراء وحين البأس أولئك الذين صدقوا وأولئك هم المتقون ,771-
- «Юзларингизни мағриб ва машриқ томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки Оллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўриб туриб молини қариндош-уруғларига, етим-есирларга, мискин-бечораларга, йўловчи-мусофирларга, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўла-тўкис адо қилиб, закотни берадиган киши яхши кишидир ва аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилгувчилар ва хусусан оғир-енгил кунларда ва жангу-жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар (яхши кишилардир). Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар».       [2:177]


Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ (С.А.В)дан: Иймон нима? – деб сўраганида «Иймон - Оллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда қадарнинг яхши ва ёмонига ишонишлигингдир» деб жавоб бердилар (Бухорий, Муслим, Насоий, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ (С.А.В) дедилар: «Уч нарса борки, кимда улар топилса, у иймон ҳаловатини топади: Оллоҳ ва Унинг Расули бошқа барча (нарсалар)дан суюкли бўлиши, бир одамни севганда фақат Оллоҳ учун севиш, куфрга қайтишни дўзахга улоқтирилишни ёмон кўргандек ёмон кўриш» (Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Бухорий лафзи).
Расулуллоҳ (С.А.В) дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, менинг пайғамбар қилиб юборилганимни ушбу Умматдан бирор кимса – хоҳ яҳудий, хоҳ насроний – эшитсаю, сўнгра мен олиб келган нарсага (динга) иймон келтирмай ўлиб кетса, дўзах аҳлларидан бўлади» (Муслим ва Аҳмад ривояти. Муслим лафзи). q



    -